Маҳсулот экспортига кўмак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси қарорининг ижроси юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюро”си ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда, ҳудудларда 2297 та маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларда халқаро сифат тизимларини жорий қилинганлиги, маҳсулотлар тури, ва унга тааллуқли бўлган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар ўрганилиб таҳлил этилиб, Эксперт комиссиясига такдим этилди. Натижада 2297 та корхоналарнинг паспортлари яратилди, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди ва натижада 50 дан ортиқ корхоналарда илк бор маҳсулотларини экспорт қилиши йўлга қўйилди.