Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “UzTest” давлат муассасаси Андижон филиали “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” мутахассислари томонидан Андижон вилояти Хожаобод туманида жойлашган “Aser rivoj tekstil” маъсулияти чекланган жамияти масъуллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув мобайнида мазкур корхонада ISO 9001 халқаро стандартини жорий қилиш афзалликлари ҳамда GSP+ преференсиялар тизими доирасида маҳсулотларни экспортга йўналтиришда яратилган қулайликлар борасида зарур маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, корхонага Вазирлар Маҳкамасининг 826-сонли қарорига асосан, ISO 9001 халқаро сертификатини олиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланишида амалий ёрдам кўрсатилди.