Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган “Betlis Textile” қўшма корхонасида  тайёр кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Куни кеча мазкур янги корхона масъуллари билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “UzTest” давлат муассасаси Жиззах филиали мутахассислари ўртасида музокара ўтказилиб, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаштириш, стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва соҳага оид бошқа масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Учрашувда ГСП+ имтиёзлар тизимидан унумли фойдаланган ҳолда маҳсулотларни Европа Иттифоқи давлатларига экспортга йўналтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Корхона раҳбарияти билан келгусида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.