Германиянинг TÜV SÜD  мувофиқликни баҳолаш идораси билан Франкфурт шаҳрида учрашув ўтказилди. SE -маркировка, GS -маркировка, маҳсулотларнинг халқаро ва Европа талаблари (EN, DIN, ISO, ASME, ASTM, AD 2000, IEC)га мувофиқлигини баҳолаш, сифат менеджмент тизимларини сертификатлаштириш, малакали  кадр тайёрлаш соҳасида тажриба алмашишда ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик баённомаси имзоланади.   

Маълумот учун: TÜV SÜD  Германиянинг маҳсулотлар синови ва сертификатлаштириш, сифат менеджмент тизимлари бўйича дунёдаги етакчи мувофиқликни баҳолаш  идораси ҳисобланади. Идора 1866 йилда ташкил этилган, бош офиси Мюнхенда жойлашган, 48  та мамлакатда ваколатхоналари мавжуд, йиллик айланма маблағи 2,4 миллиард евро, ходимлар сони 26 мингтани ташкил этади. Расмий веб сайти: https://www.tuvsud.com/en