Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази раҳбариятининг январь-февраль ойларида катта миқдорда олган ойлик маошлари ва марказ ишчилари ойликларида чекловларни юзага келаётгани юзасидан “Қалампир.уз” ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги чоп этилган маълумотларга ўз муносабатини билдиради.
Агентлик раҳбарияти томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш ўтказди. Унга кўра, марказ раҳбариятининг январь-февраль ойларида олган ойликлари ҳақида тўпланган барча маълумотларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилганлиги ҳамда марказ ишчилари ойликларида чекловларни юзага келаётгани тўғрисадиги маълумот ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.
Ойлик иш ҳақи 6-апрел санасида, апрел ойи учун аванс тўловлари 17-апрел, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан берилган мукофот 19-апрел куни ва март ойи якунлари бўйича ойлик мукофот тўловлари 27-апрел санасида амалга оширилганлиги аниқланди.
Шу ўринда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори шаънига нисбатан зид бўлган, тасдиқланмаган маълумотларни бериш ёки обрўсизлантиришга олиб келадиган ахборотни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилишига асос бўлиши ва агентлик томонидан мазкур ҳолат юзасидан ваколатли идораларга мурожаат қилинишини маълум қиламиз.
Ижтимоий тармоқ масъулларидан эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришларини ва ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда масъул эканликларини эслатиб ўтамиз.
Агентлик матбуот хизмати зарур ҳолатларда маълумотларга аниқлик киритиш учун барча ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш