Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2021-йил 2- июндаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5133-сон қарорида  олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ўтказиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари учун кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш белгиланган.
 “UzTest” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ҳудуддаги олий таълим муассасалари билан соҳа йўналишлари бўйича ҳамкорликда - бирга ишлаш  тизимли йўлга қўйилган. 
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети “Химия-технология кафедраси” озиқ-овқат технологияси бир гуруҳ мутахассислари филиалнинг синов лабораториялар мажмуасида амалиёт ўтказмоқда. Амалиёт даврида ҳудуддаги озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш ва ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириш ҳам ташкиллаштирилиб туради. Куни кеча бир гуруҳ мутахассислар Хўжайли туманида жойлашган ун маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “United kapital” ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Baxmal Savdo” корхоналарида бўлишди.
Амалиётчилар ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Тадбир давомида масъуллар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қандай аниқланади ва лабораториядан қандай қилиб синовдан ўтказилиши бўйича аниқ тушинтиришлар берилди. Амалиётчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.