Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси ва "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаси Қорақалпоғистон Республикаси филиаллари масъул ходимлари биргаликда ҳудудда фаолият юритувчи маҳаллий экспортёр ва ишлаб чиқарувчи саноат корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш ва соҳга оид масалаларда амалий ёрдам бериш мақсадида Беруний туманида фаолият юритувчи “Rayxon apparel” МЧЖ корхонасида бўлдилдар.
Ушбу янгидан ишга туширилган корхона тайёр кийим ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, йиллик қуввати 5 млн. дона 15 турдаги тайёр трикотаж кийим-кечакларни ташкил қилади. Корхонанинг экспорт ҳажмини 8-10 млн. АҚШ долларига етказиш режалаштирилган ва ҳозирги кунда Россияга ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келмоқда. Корхонада 300 дан ортиқ иш ўрни яратилган.
Масъуллар томонидан янги корхона раҳбарияти билан музокара ўтказилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаштириш, стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва соҳга оид масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тадбир давомида корхона масъулларига “GSP+” имтиёзлар тизими доирасида маҳсулотларни экспортга йўналтириш афзалликлари ҳамда импортёр давлатларда маҳсулотларга қўйилган талаблар юзасидан тегишли маълумотлар тақдим этилди ва бошқа давлатларга экспортга йўналтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Корхона раҳбарияти билан келгусида бирга ишлашга келишиб олинди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш