19-21 апрель кунлари Осиё-Тинч океани минтақаси аккредитация ҳамкорлигида “Малакани текшириш провайдерларини ISO/IEC 17043:2023 халқаро стандартига мувофиқ аккредитация қилиш” мавзусида минтақавий амалий семинар ўз ишини бошлади.
Унда АҚШ, Австралия, Ҳиндистон, Хитой каби давлатларининг аккредитация идораларидан вакиллар иштирок этмоқда.
Иштирокчилар уч кун давомида ISO/IEC 17043:2023 Халқаро стандарти талаблари, маҳсулотларни тўғри синаш ва сифатини аниқлаш учун лабораториялар фаолиятига илмий-технологик ютуқларни узлуксиз жорий қилиш мезонлари билан танишадилар ҳамда бу соҳадаги малака ва кўникмалари билан ўзаро тажриба алмашадилар. Мазкур минтақавий тадбир муаммоли ҳолатлар, хавф-хатарга асосланган баҳолаш, малакани текширишда ўлчашдаги ноаниқликларни инобатга олиш каби бир қатор мавзуларни муҳокама қиладилар.
Мазкур минтақавий тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши тизимда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган аккредитация фаолияти жорий қилинганлигини намойиш этишдир. Шунингдек, APAC MRA иштирокчиси сифатида кўп томонлама Битим доирасида Ўзбекистон аккредитация маркази ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши ҳамда мутахассислар малакасини ошириши имконини беради.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш