"Ўзстандарт" агентлиги томонидан "Электрон Ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун ариза тақдим этиш итерактив хизмат тури жорий этилди.
Янги хизмат стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни экспертизадан оʻтказиш учун ариза тақдим этиш, уларни давлат роʻйхатидан ўтказиш ва норматив ҳужжатларни стандартлаштириш бўйича давлат фондига киритиш имкониятини беради.
Ушбу хизмат фақат юридик шахсларга кўрсатилади.