Ўзбекистон–Германия муносабатларида кўп қиррали ҳамкорлик ва ишонч тамойиллари устуворлик касб этади. Ўзаро алоқаларнинг барқарор ривожланаётгани техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида ҳам манфаатли алоқаларга йўл очмоқда.
Бугун видеоконференсалоқа тарзида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Германиаянинг TÜV SÜD мувофиқликни баҳолаш идораси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: TÜV SÜD Германиянинг маҳсулотлар синови ва сертификатлаштириш, сифат менеджмент тизимлари бўйича дунёдаги етакчи мувофиқликни баҳолаш идораси ҳисобланади. Идора бош
офиси Мюнхенда жойлашган. Компаниянинг бутун дунё бўйлаб 800 га яқин офислари мавжуд. Йиллик айланма маблағи 2,4 миллиард еврони (2017 йил), ходимлар сони 24 000 нафарни ташкил этади.
Видеомулоқотда ҳамкорлик муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди. TÜV SÜD мувофиқликни баҳолаш идораси СЕ-маркировка, GS-маркировка, маҳсулотларнинг халқаро ва эвропа талаблари (EN, DIN, ISO, ASME, ASTM, AD 2000, IEC)га мувофиқлигини баҳолаш, сифат менеджмент тизимларини сертификатлаштириш, малакали кадр тайёрлаш соҳасида тажриба алмашишга ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича навбатдаги учрашувни Германияда ўтказишга ва ҳамкорлик тўғрисида келишув лойиҳаси ишлаб чиқишга келишилди.