Сўнги йилларда Туркия давлатининг Tурк стандартлари институти (TSE) билан стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорлик кўлами кенгайтирилди, икки томонлама муносабатлар янги даражага олиб чиқилди.

Албатта бу ҳамкорлик  миллий сифат инфратузилмасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, такомиллаштиришга имконият яратмоқда.

Куни кеча  Tурк стандартлари институти раҳбари Шахин Маҳмут Сами билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишлар, икки мамлакат ўртасида соҳа йўналишларида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, шунингдек, молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг  лабораториялари фаолияти ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг эталонларни ривожлантиришга қаратилган лабораториялар техник базаси  билан яқиндан таништирилди.

Институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, Илмий-синов ва сифат назорати марказида лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Турк экспертлари томонидан эътироф этилди.

Учрашув якунлари бўйича умумий ёндашувлар келишиб олинди ва муҳокама қилинган йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш доирасида навбатдаги қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишилди.

 

Жаҳон иқтисодий тизимига соҳани

интеграциялашувини ривожлантириш бўлими