Куни кеча Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» МКМда “UZCHARMEXPO- SHOESSTAR EURASIA 2023” 14-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда “ShoesStar” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил етилган саноат анжумани Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазмалардан бири саналади.
Бу галги экспозиция географиясидан Буюк Британия, Испания, Германия, Португалия, Миср, Туркия, Венгрия, Полша, Латвия, Хитой, Жанубий Африка ва бошқа давлатлари ўрин олди.
Кўргазма доирасидаги сессияларда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Тингловчиларга маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиблари, мамлакатимизда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.
Жаҳон иқтисодий тизимига соҳани
интеграциялашувини ривожлантириш бўлими