Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган “IFFCO Beauty” бош ижрочи директори Серхад Кемал Келимчи,  ишлаб чиқариш бўйича директор Сатиш Кумар,  компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Омер Басоглу, “IFFCO Culinary” бош ижрочи директори Андрей Дрибний  билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиблари, мамлакатимизда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

“IFFCO” савдо ва ишлаб чиқариш тармоғининг хорижий давлатларига маҳсулотларни олиш киришдаги мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳалқаро тажрибаси ўртоқлашилди.  

“IFFCO” савдо ва ишлаб чиқариш тармоғи вакиллари махсулотлар синови олиб бориладиган лаборатория фаолияти билан танишди.

 

Яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги “IFFCO” савдо ва ишлаб чиқариш тармоғи экспертлари томонидан эътироф этилди.

Учрашув натижасига кўра, соҳа йўналишига оид масалаларда тажриба алмашиш ва ўзаро  фикр-мулоҳазалар алмашишга келишилди.

 

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси