Жиззах шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази филиали ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Ярмарка давомида филиал масъуллари томонидан Жиззах вилояти ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан келган тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларга халқаро сертификатлар олиш бўйича тушунчалар берилди ҳамда ўз маҳсулотларини сотиш учун шартномалар имзоланди.