Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси Қорақалпоғистон филиали томонидан маҳаллий экспортёр корхоналарга соҳамизга оид масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Филиал ходимлари Тахиатош туманида фаолият юритаётган "ATIYAJ-GULZAR" МЧЖ корхонасида бўлдилар. Корхонада олий, 1-чи ва 2-чи навли буғдой уни ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона томонидан 1-навли бўғдой уни маҳсулотларини Афғонистон давлатига экспорт қилиб келинмоқда ва келгусида экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Филиал ходимлари томонидан корхона масъулларига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва соҳамизга оид масалалар юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.

Корхонага филиалимиз томонидан маҳсулотларни сертификатлаштиришда ва синовдан ўтказишда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Корхона ISO 9001 ва ISO 22000 стандартларига сертификатлаштирилган.

Тадбир давомида корхона масъулларига “GSP+” имтиёзлар тизими доирасида маҳсулотларни экспортга йўналтириш афзалликлари ҳамда импортёр давлатларда маҳсулотларга қўйилган талаблар юзасидан тегишли маълумотлар тақдим этилди ва бошқа давлатларга экспортга йўналтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.