Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки хотин-қизларимиз билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Қорақалпоғистон худудий филиал ва бўлимлари томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда ходималар байрамона руҳда кутиб олинди ва эсдалик совғалари топширилди.