Нукус туманида жойлашган “BIOGUMUS” фермер хўжалиги томонидан “Қуёшда қўритилган экологик тоза помидорни қайта ишлашни кенгайтириш ва модернизация қилиш” стартап лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида 20 та доимий ва 70 та мавсумий иш ўринлари яратилди.
Корхона ISO 22000 ва “ORGANIC” халқаро стандартларига сертификатлаштирилган.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Қорақалпоғистон филиали ходимлари мазкур корхонада бўлиб, корхона раҳбарияти билан маҳсулотларни Хитой, Франция, Исроил ва Япония давлатларига экспортга йўналтириш ҳамда соҳамизга оид масалаларда келгусида бирга ишлаш бўйича суҳбат ўтказдилар.