Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида ҳам мамлакатимизда гендер сиёсати қатъий давом эттирилишини алоҳида таъкидлаган.

Халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2022-2025 йилларга қаратилган Гендер Харакат Дастури (ISO Gender Action Plan 2022-2025)
ва бир неча ҳалқаро стандартлар қабул қилинган.

Мамлакатмизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва гендер тенгликни жорий қилишдаги ижобий жараёнлар инобатга олиниб, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг равишда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти 2023 йилги Гендер тенглик бўйича ҳалқаро тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди.

Қайд этиш жоизки, ушбу ҳалқаро тадбирни мамлакатда ўтказилиши нафақат у ерда Гендер тенгликни таъминлаш ва барқарор ривожланишига туртки беради, қолаверса, мамлакатнинг дунё ҳамжамияти кўз ўнгидаги обрў-эътиборини ҳам оширади.

Тадбир жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси