Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Жаҳон банкининг “Савдо тартибларини соддалаштириш” дастури доирасида экспертлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Жаҳон банки эхпертларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорларга яратилган қулайликлар “Е-стандарт”, “Сертификатлаштириш” ахборот тизими, “Е-метрология” ахборот тизими, “Е-аккредитация” ахборот тизими, қўшимча ахборот тизимлари ва ресурслари бўйича маълумотлар тақдим қилинди.
Яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Жаҳон банки экспертлари томонидан эътироф этилди.
Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.
Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси