Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоблари жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган икки буюк даҳолар Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудларининг 540 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида маърифий учрашув ташкил этилди.
Мир Алишер Навоий бутун умрини нафақат ижодга, балки халқ фаровонлиги йўлида бунёдкорлик ҳамда эзгулик ва хайр-саховат ишларига бағишлагани, ўз даврида замондош шоирлар, олимлар ва санъат аҳлининг моддий ва маънавий кўмакчиси, санъат ва адабиётнинг ҳақиқий ҳомийси бўлгани тарихдан маълум. Учрашувда олий тоифали ўқитувчи Қундуз Гадоева Мир Алишер Навоий бобомизнинг туркий ва форсий тиллардаги ғазаллар битгани, унинг назмий асарлари 120 минг байтдан кўплиги, 51230 мисрадан ташкил топганлиги, "Хамса” эса шоирнинг шоҳ асари эканлиги тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурлиги, унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга эканлиги хусусида сўз борди.
Тадбир кўтаринки, руҳда ўтди айниқса болажонлар томонидан ижро этилган ҳар бир қўшиқ ва шеърлар меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.