Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Сиёсий-маърифий ўқув соати» бўлиб ўтди. Унда «Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонинг тарққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан маърузаси тингланди.

Маълумот учун, Фармон лойиҳаси инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойиллари тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш, ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдан иборат.