Сурхондарёда Буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
Давра суҳбатида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоят ҳудудий бўлинмалари мутахассислари ҳамда Термиз давлат педагогика институтининг ўқитувчиси Ф.Қосимжонова иштирок этиб, ҳар икки алломанинг асарлари халқимиз учун қолдирган бой меросларини ўқиб-ўрганиш орқали инсон ва унинг маънавий юксалишига катта ёрдам беришини таъкидлади.