Алишер Навоий ўзининг бой маънавий мероси, ўлмас асарлари, нодир девонлари, бетакрор ғазал ва достонлари билан башарият тамаддуни ва адабиётига беқиёс ҳисса қўшган.

 Аллома қаламига мансуб, юксак маҳорат ва бетакрор сўз санъати оҳангида яратилган, улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бебаҳо ижод намуналари асрлар оша ўз мазмун ва моҳиятини йўқотмай, улкан маънавий мерос ва адабиётимиз гултожига айланган.

 Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали ходимлари ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги Алишер Навоий хиёбонида Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб манавий-марифий тадбир ташкил этилиб, улуғ ижодкорнинг маънавий меросини ўрганиш ва уни ёшлар тарбиясида ўрни ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.