Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Сифат Сертификатлаштириш Маркази (China Quality Certification Centre) билан мулоқот олиб борилди.

Учрашув натижасига кўра, Хитойда ССС идораси томонидан сертификатланиши мажбурий бўлган импорт маҳсулотлар рўйхати олинди ва Хитойда импорт маҳсулотларга қўйилган талаблар мавзусида ўқув семинари ўтказишга келишилди.