Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона бўлими, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси вилоят бўлими, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги ёш тадбиркорлар учун соҳалар юзасидан семинар ўтказилди.
 Семинар жараёнида шу кунларда соҳага оид янгиликлар ва 2023 йил учун режалаштирилган ишлар бўйича сўз олиб борилди ҳамда шу каби тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш бўйича келишиб олинди.