Агентлик масъуллари мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси, Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида Франциянинг “Groupe Casino” савдо тармоғининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари бўйича менежерлари Девид Гау, Ерван Хуард ва Рашид Боудуа билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиблари юзасидан маълумот берилди. “Groupe Casino” савдо тармоғининг Бирлашган Араб Амирликлари ва Европа давлатларига маҳсулотларни олиб киришдаги мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро тажрибаси ўртоқлашилди.
Учрашув натижасига кўра, соҳа йўналишига оид масалаларда тажриба ва ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашишга келишилди.