Агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий филиаллари ташаббуси билан тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун семинар ташкил этилиб, унда Президентимизнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва соҳага оид муҳим топшириқлар ижроси юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, саноат корхоналари негизида маҳсулотларнинг синов лабораториясини ташкиллаштиришда ва халқаро талаблар асосида синовларни ўтказишида амалий ва методик ёрдам кўрсатиш масаласида корхоналарга ГСП+ тизимининг моҳиятини тушунтириш ва халқаро стандартларни жорий қилишда Европа бозорларига маҳсулот экспортини йўлга қўйиш бўйича корхона ва тадбиркорларга яратиб берилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, учрашувда корхоналарга халқаро стандарт талаблари асосида сифат менежмент тизимларини жорий қилишнинг афзалликлари ва менежмент тизими орқали маҳсулотларни экспортга чиқариш имкониятлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилиб, тадбиркорларнинг кўплаб саволларга жавоб қайтарилди.
Семинар давомида янги таҳрирдаги «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.