Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё филиалида Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган тизимли масалалар юзасидан сиёсий ўқув соати ўтказилди.
Маърифий учрашувда Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда йил номидан келиб чиққан ҳолда филиал томонидан «Йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва унга ходимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Бинобарин, соҳада таълим бўйича олиб борилаётган олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, битирувчи мутахассислар селекцияси билан шуғулланиш ишларини янада жадаллаштириш, ёш мутахассислар билан «Устоз-шогирд» тизимини инновацион ғоялар билан бойитиш масалалари юзасидан сўз юритилди.
Таълим, фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида республика олий ўқув юртларидаги соҳа бўйича кафедралар билан яқиндан ҳамкорликни ривожлантириш, таълим тизимида соҳа атамаларининг ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказишга келишиб олдилар. Мурожаатномада кўтарилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларни Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек каби буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва уларнинг илмий хулосаларини соҳага татбиқ этиш юзасидан таклифларни бердилар.