Жорий йилнинг 16 январь куни мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси ва Noritsuisu Co. Ltd компанияси кўмагида Япониянинг Нагоя шаҳри мери Такаши Кавамура (Takashi Kawamura) билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда мутахассисларнинг Японияда олаётган тажрибаси, Япония саноат стандартлари, мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш мавзусига оид масалаларда фикр алмашилди. Учрашув натижасига кўра соҳа йўналишларида доимий ҳамкорлик олиб боришга келишилди. Ҳамкорликнинг янги истиқболлари Япония оммавий ахборот воситалариларда кенг ёритилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида ташкил этилган мазкур грант дастурда мутахассислар мебель ва мебель маҳсулотлари бутловчи қисмларини синовдан ўтказиш, стандартлаштириш ва мувофиқлигини баҳолаш йўналишида тажриба оширмоқдалар.
Ҳалқаро ҳамкорлик бошқармаси