Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бир гуруҳ мутахассислари хизмат сафари билан Корея Республикасида бўлиб турибди.
Учрашувлар доирасида масъуллар Корея стандартлар институти (KATS) ва Корея лабораторияларини аккредитация қилиш схемаси (KOLAS) ташкилотлари вакиллари билан учрашдилар.
Унда томонлар стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида рақамлаштириш бўйича тажриба алмашиб, келгусида ушбу йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Тажриба алмашиш давом этмоқда ва келгуси тафсилотларни кузатиб боринг!