Республикамизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган.
Бундай ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида, Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали жамоаси ўз ҳудудидаги «С.Бахорзий» маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ҳудудда, янгидан қурилиш ишлари ниҳоясига етказилаётган Бухоро шаҳар «Саноатчилар» кўчасидаги автомобиль йўлининг атрофларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказдилар. Ўтказилган дарахт кўчатлари ичида олма, гилос, беҳи, шафтоли, нок, залдори, Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридан махсус олдирилган хурмо ҳамда арча, ва гужум манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.