Агентликда сертификатлаштириш идоралари раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа ёрдамида давлат тили ҳақидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, лотин алифбосида иш юритишни ташкил этиш масалаларига бағишланган учрашувда давлат тили имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, ҳужжатлар айланиши давлат тилида бўлишини таъминлаш ва бу жараёнда давлат тилига қатъий амал қилишни назорат қилиш белгиланганлиги таъкидланди.
Шунингдек, “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом ва “Маҳсулотларни сертификатлаш” қоидаларига асосан берилаётган мувофиқлик сертификатларини давлат тилида расмийлаштиришни таъминлаш, шунингдек, сертификатлаштириш идоралари билан ҳамкорликда ишлаш, 2023 йилнинг 1 январидан иш юритиш ва барча мувофиқлик сертификатлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланиши ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек тадбирда “Давлат тилида иш юритиш” китобидан фойдаланиш тавсия этилди.