Сўнги йилларда "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида Халқаро савдо маркази билан стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорлик кўлами кенгайтирилди, икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқилди.
Бугун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида Халқаро савдо маркази (ITC, Женева) экспертлари Хемрадж Рамфул ва Хема Менон билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишлар, соҳа йўналишларида навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, шунингдек молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан стандартлаштиришга оид янги қонун имзоланганлиги Халқаро савдо маркази экспертлари томонидан юқори баҳоланди ва ўз навбатида агентлик томонидан Халқаро савдо маркази (ITC, Женева) экспертларига қонунни ишлаб чиқишда кўрсатган амалий ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг лабораториялар фаолияти ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг эталонларни ривожлантиришга қаратилган лабораториялар техник базаси билан яқиндан таништирилди.
Институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, илмий-синов ва сифат назорати марказида лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Халқаро савдо маркази (ITC, Женева) томонидан эътироф этилди.
Тадбир якунига кўра стандартлаштириш, мувофиқликни бахолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш сохасида кенг кўламли доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси