Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача «Зўравонликка қарши 16 кун» доирасида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда. Бунда, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш алоҳида ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, Агентлик ходимлари Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги «Сиёсий-маърифат соати»да иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнат Кодекси»га киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот эга бўлдилар. 2023 йил апрелдан кучга кирадиган ўзгартиришларга га кўра, ходимлар учун берилган кафолатлар, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлардаги янгиликлардан, ҳомиладор аёлларга бериладиган имтиёзлар билан ҳам танишдилар.