Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Жамият раҳбарияти Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази озиқ-овқат лабораторияси фаолияти билан танишиб, уларга марказнинг синов лабораторияларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган инвестицион лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилди.
Муҳокамаларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказиш ҳамда маҳсулотлардан намуна танлаш ишларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Жамият раҳбарияти билан маҳсулотларни синаш бўйича ходимлар малакасини ошириш ва синов лабораторияларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.