«Давлат байроғи» қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18 –ноябрь куни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Навоий вилояти ҳудудий филиаллари ходимлари иштирокида «Байроғимиз-фахру ғуруримиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда вилоят маънавият ва маърифат маркази ва А.Навоий номидаги марказий кутубхона масъуллари иштирок этди.
Давра суҳбатида байроғимиз яратилишининг тарихий-ҳуқуқий ва маънавий асослари, Давлат байроғи – миллий суверенитетни, халқимизнинг мустақил, ўз тараққиёт йўлига эгалигини билдирадиган муқаддас тимсол эканлиги, давлат рамзларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу юртнинг фуқароси – ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.