Франциянинг Версал шаҳрида Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросининг навбатдаги 27-Бош конференция йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда аъзо мамлакатлардан қатнашувчилар томонидан «Метрологияга бўлган эҳтиёжлар» ҳисоботи, Глобал рақамли трансформация ва халқаро бирликлар тизими, Халқаро катталиклар тизими (SI) префикслари диапазонини кенгайтириш, халқаро вақт бирлиги UTCдан фойдаланиш ва келажакдаги ривожланиш, Метрик конвенциясига риоя қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросининг Бош конференция йиғилишига ҳар бир давлатнинг миллий метрология ташкилотлари таклиф этилган. Тадбирда Агентлик ҳузуридаги Миллий метрология институти вакиллари иштирок этмоқда.