Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини ўрганиш, корхоналардаги мавжуд қувватларини ошириш, янги имкониятларни ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш, маҳаллий саноат, шу жумладан экспорт қилувчи корхоналар фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоят филиаллари ходимлари Бухоро шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида ўрганишлар олиб бордилар.
Ўрганишлар давомида корхоналарга соҳага таълуқли масалалар юзасидан маълумотлар берилиб, сертификатлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилиши, ва ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.