ЎзТТСА ҳузуридаги  Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари марказида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

 Мониторинг жараёнида ҳужжатларни давлат тилида расмийлаштирилиши, веб-сайтни давлат тилида юритилиши, ички ахборот тизимининг давлат тилига таржима қилинишида мутахассисларнинг жалб қилиниши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, бу йўналишдаги ишлар таҳлил қилинди.

Хусусан, маънавий-маърифий ишларни жонлантириш, ёшлар фаоллигини ошириш, ходимларга давлат тилида иш юритиш асосларини ўргатиш учун мўлжалланган малака ошириш курсларига юбориш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар белгилаб олинди.

Мазкур учрашувда ходимларга лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритиш масалаларига бағишланган «Тил –давлат тимсоли» мавзусида семинар ўтказилиб, «Давлат тилида иш юритиш» қўлланмаси билан таъминланди. Шунингдек, идоравий кутубхонасига тегишли адабиётлар ҳам тақдим этилди.