Ўзбекистон Республикаси делегациясининг 2022 йил 27-29 июл кунлари Ҳиндистон ва Бангладеш давлатларига ташрифлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ҳиндистон мувофиқликни баҳолаш идораси KWALITYCERT SERVICES PVT LTD билан онлайн видеоконференция ўтказилди.
Учрашувда маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилишда
KWALITYCERT SERVICES PVT LTD идораси томонидан кўрсатиладиган мувофиқликни баҳолаш ишлари, хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган импорт талаблари, мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, малака алмашиш учун трейнинглар ва семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
KWALITYCERT SERVICES PVT LTD идораси фаолияти билан қуйидаги линк орқали танишиш мумкин https://kwalitycert.com/
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси