Жорий йилнинг 31 октябрь-4 ноябрь кунлари Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати Сан-Франсиско шаҳрида Халқаро Электротехника Комиссиясининг (IEC) навбатдаги 86чи Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда 90 дан ортиқ давлат Миллий стандартлаштириш ташкилотларининг 2000 дан ортиқ мутахассиси иштирок этди.
Бош Ассамблея йиғилишида стандартлаштириш, техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбирда IECнинг 86-Бош Ассамблея йиғилиш қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси 2023 йилнинг 1 январидан ассоциациялашган аъзо бўлганлиги эълон қилинди.
Ўзбекистоннинг Халқаро IEC ташкилотига аъзо бўлиши электротехника ва энергетика соҳаларида зарур бўлган халқаро стандартлардан фойдаланиш;
иқтисодий интеграция жараёнларида IEC халқаро стандартларини қўллаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, замонавий технологиялар асосида хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
энергетика ва электротехника стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, мазкур соҳаларда халқаро талаблар асосида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш имконини яратади.
Тадбир доирасида Европа стандартлаштириш ташкилотлари (CEN-CENELEC), Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) билан учрашувлар ўтказилди ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш