Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятида сифат инфратузилмасини жамоатчиликка кенг жорий қилиш мақсадида “Сифат ҳафталиги” тадбири бўлиб ўтди.
Агентлик ва “Корзинка” супермаркети билан ҳамкорликда бўлиб ўтган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик, мутасадди ташкилотлар мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.