Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4887-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Бухорода жойлашган йирик савдо марказларида “Озиқ-овқат сифат ҳафталиги” тадбирларини ташкил этди.
Мазкур тадбирда бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.