Олий Мажлис Сенатида кўриб чиқилган қонунлар ва бошқа муҳим ҳужжатларни тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш ходимлари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Сенатининг Орол бўйи ҳудудини ривожлантириш бошлиғи ўринбосари Б.Матмуратов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Департаменти мутахассислари ҳамкорлигида Қанликўл, Тахтакўпир, Қараўзак, Тахиатош, Нукус туманлари ҳокимликларида «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ҳақида очиқ семинарлар ўтказилди.
Учрашувларда Сенаторлар томонидан маъқулланган янги қонундаги ўзгаришларнинг киритилгани соҳа вакиллари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, учрашувларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланувчи корхона раҳбарлари ва туман кенгаши депутатлари қатнашди.