150 нафардан зиёд илм-фан, адабиёт, санъат, маданият намоёндаларидан иборат гуруҳ вакиллари Тошкент шаҳридан Наманган вилоятига етиб келишди. Агентликнинг Наманган ҳудудий филиали маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъуллари ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этдилар.
Тадбир Наманган Давлат Университетидан бошланди у ерда “Китоб карвони” кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада таниқли ёзувчиларнинг китоблари билан яқиндан танишилди, сўнгра талабалар билан учрашув ташкил этилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Университетдан сўнг давлатобод туманидаги 64-сонли мактабда маҳалла аҳолиси ва ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди, сўнгра тўрақўрғон тумани маданият саройида маданий тадбир ўз ниҳоясига етди.