Жорий йилнинг 20-22-октабр кунлари Бишкекда Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кореянинг Қирғизистон Республикасидаги КОИCА халқаро ҳамкорлик агентлиги шунингдек, Қирғизистон ўрмон ва ердан фойдаланувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “ORGANIC EXPO-2022” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форумда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакили ҳам иштирок этиб, халқаро органик стандартларини жорий қилган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишмоқда ҳамда ўзаро тажриба алмашмоқда.