Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах ҳудудий филиали ходимлари вилоятдаги «Жиззах индустриал тўқима» корхонаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Корхона ўз маҳсулотларини Россия давлатига экспорт қилмоқда.

Филиал масъуллари корхонага халқаро оеко тех -100 стандартини олиш учун зарур тушунчаларни бериб, экспортни рағбатлантириш агентлигига халқаро сертификатни олиш учун ариза киритилишида кўмаклашдилар.