«Ўзбекистон иқтисодиёти учун миллий сифат инфратузилмасидаги ислоҳотлар ва сифатни таъминлаш» лойиҳаси  доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Германия Федерал физика-техник институти экспертлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон аккредитация маркази Халқаро аккредитация форуми (IAF), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик (ILAC)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилинганлиги ва натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама Битимга қўшилганлиги, Ўзбекистон миллий метрология институтида миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёр талабларга мослиги  экспертлар томонидан эътироф этилди.

Эришилган муҳим натижалар мамлакатмизда  сифат инфратузилмасидаги ислоҳотлар ва сифатни таъминлашдаги имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирилди.

Ўз навбатида Германиялик экспертларга ҳамкорликдаги ишларни амалга оширишда назарий ва амалий билимлари билан ёрдам кўрсатганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар  ва тармоқлар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси