Айни дамда Ўзбекистон миллий матбуот маркази ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази ҳамкорлигида “ЎзАККнинг” халқаро даражада тан олиниши ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон аккредитация маркази нуфузли ташкилот — Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик (ИЛАК)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилинди ва ИСО/ИEC 17011:2017 стандарти талаблари ҳамда ИЛАC тартиб – таомилларига мувофиқ ЎзАКК
• ИСО/ИEC 17025 синов
• ИСО/ИEC 17025 калибрлаш
соҳаларида Аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама Битимига (ИЛАК МРА) қўшилди.
Бунинг натижасида Ўзбекистонда амалга оширилган синовлар дунёнинг 116 та давлатида тан олинишига эришилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 28 сентябрь куни эса яна бир нуфузли ташкилот, Халқаро аккредитация форуми- ИАФнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилинди ва ИАФ тартиб-таомилларига мувофиқ
• ИСО/ИEC 17065 маҳсулотни сертификатлаштириш
• ИСО/ИEC 17021-1 менежмент тизимини сертификатлаштириш
соҳаларида Аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама битимга (ИАФ МЛА) қўшилди.
Тадбир сўнггида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.