Юртимизда кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланган.
«Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрамини муносиб нишонлаш ҳамда «Кексалар ҳафталиги» муносабати билан Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали ташаббуси билан соҳада узоқ йиллар ишлаган бир қатор ёши улуғ меҳнат фахрийларини эъзозлаш мақсадида «Устозларга ҳурмат - аждодлардан мерос» мавзусида тадбир ўтказилди.
Учрашувда устозлар ўзларининг меҳнат фаолиятлари давомидаги ҳаётий ўгитлари, тажрибалари ва эсда қоларли воқеаларни ёдга олиб, ёшларга юрт ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир мутахассиснинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида устозларга эсдалик совғалари топширилди.